Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Аёллар орзулари рўёби йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиши керак» – Шарлотта Адриан

«Аёллар орзулари рўёби йўлидаги тўсиқлар олиб ташланиши керак» – Шарлотта Адриан

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан 8 март ؘ– Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан йўллаган табригида аёлларнинг бахтли ҳаёт кечириши учун лозим бўлган масалаларга эътибор қаратди.

«Ўзбек хотин-қизларининг жонкуярлиги, жамиятнинг барча соҳаларида ўзгаришлар ташаббускори сифатида иштирок этишга тайёрлиги менда доимо катта таассурот қолдириб келган. Инновациялар ва технологик ўзгаришлар, рақамли асрда таълим – буларнинг барчаси гендер тенглигига эришиш ва барча аёллар ва қизларнинг имкониятларини кенгайтириш учун имкониятлар яратади», – дейди Ш.Адриан хоним.

Қайд этилишича, «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да Ўзбекистонда гендер тенглигига эришиш, аёлларнинг иқтисодиёт, илм-фан ва рақамли дунёда фаол иштироки учун кўпроқ имкониятлар яратиш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Бу эса Европа Кўникмалар йилининг устувор йўналишларига ҳамоҳангдир.

Айни чоқда, бу борада эътибор қаратилиши керак бўлган масалалар ҳам мавжуд.

«Аёллар ўз орзуларини рўёбга чиқаришлари ва жамиятда тенг ҳуқуқли иштирокчи бўлишлари учун барча тўсиқларни олиб ташлаш керак. Улардан бири – жинсга асосланган зўравонликдир. Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши кучли кураш олиб борилиши ва унга асло йўл қўйилмаслиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Умид қиламанки, яқин келажакда зўравонликнинг барча шакллари Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлади. Бу эса барчага – эркаклару аёлларга зўравонликнинг ҳар қандай шаклига тоқат қилиб бўлмаслиги борасида кучли ишора бўлади», – дея хулоса қилади ЕИнинг юртимиздаги элчиси.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг