Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон ва Бухоро шаҳарларида жиддий ўзгаришлар бўлади

Андижон ва Бухоро шаҳарларида жиддий ўзгаришлар бўлади

«Bukhara City» лойиҳаси

Андижон ва Бухоро шаҳарларининг 2040 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режалари тасдиқланади. Ҳукуматнинг бу борадаги тегишли қарорлари лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, Андижон шаҳрида иккита маъмурий марказ ташкил қилинади. Жумладан, биринчи маъмурий марказ – шаҳарнинг бугунги кундаги Алишер Навоий, Ўзбекистон ва Мустақиллик кўчалари кесишмаси ҳисобланиб, у ерда реконструкция ва янги қурилиш ишлари режалаштирилган. Иккинчи маъмурий марказ – шаҳарнинг жанубидаги Алишер Навоий ва Бобуршоҳ кўчалари кесишмасида жойлаштирилади.

Шу билан бирга, Олтинкўл ва Андижон туманларидан Андижон шаҳрига қўшилаётган ҳудудларда жойлашган мавжуд маҳаллаларни шаҳар шароитига мослаштириш ишлари ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.

Шунингдек, Бухоро шаҳрининг бош режасига мувофиқ, маданий, маиший ва коммунал объектларни аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларига ҳамда амалдаги меъёрларга жавоб берадиган даражага етказиш, янги мажмуаларни қуриш кўзда тутилган.

Хусусан, магистрал кўчаларнинг узунлиги 102,6 км.дан 203,0 км.гача ошириш, йилига ташиладиган йўловчилар сонини 163,8 млнга етказиш белгиланмоқда.

Қайд этилишича, ҳар иккала шаҳар бош режасининг биринчи навбати 2028 йил ва якуни 2040 йилга қадар амалга оширилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг