Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижон, Пахтаобод ва Нуробод туманлари ҳокимлари ишдан олинди

Андижон, Пахтаобод ва Нуробод туманлари ҳокимлари ишдан олинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Президент қарори асосида давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг