Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ислом Каримовнинг давлат котиби аэропортда ушлаб қолинган Ўзбекистон тиллалари ҳақида гапирди

Ислом Каримовнинг давлат котиби аэропортда ушлаб қолинган Ўзбекистон тиллалари ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов ЎзАга интервью берар экан, ҳозиргача кўпчиликка маълум бўлмаган айрим сирларни ошкор этди.

— Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ, давлат манфаатини ўйлаб иш қилаяпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллалар ҳибсга олинган. Махсус халқаро комиссия барча ишларни текширган. Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқнинг манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири эканлиги каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўллар билан ҳал қилинди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги расмий сайтида мақоланинг тўлиқ варианти эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун: Ражабов Раҳим Ражабович 1937 йилда Бухоро вилоятида хизматчи оиласида туғилган. Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё политехника институтини тамомлаган (1960).

Оилали, 3 нафар фарзанди бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг