Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 миллион ўрнига атиги 10 минг зиёратчи... Ҳаж-2020 суратлари

3 миллион ўрнига атиги 10 минг зиёратчи... Ҳаж-2020 суратлари

Фото: Масжид ул-Ҳаромнинг Фейсбукдаги расмий саҳифаси

Бу йилги Ҳаж мавсуми дунё мусулмонлари учун энг маҳзун йил ўлароқ тарихга кирмоқда. Арафа ҳамда Қурбон ҳайити кунлари Саудия Арабистонининг Маккаи мукаррама шаҳри ва унга ёндош муқаддас ҳудудларда Ҳаж амаллари адо этилмоқда.

Ҳар йил одатда 2,5-3 миллион мусулмон фарз саналган Ҳаж арконларини бажарган бўлса, бу йил атиги 10 минг чоғли мўминга бу бахт насиб этди. Саудия Арабистони ҳукумати коронавирус пандемияси сабаб подшоҳлик ташкил этилган 1932 йилдан буён илк бор хорижлик зиёратчилар ташрифини тақиқлашга мажбур бўлди. Маҳаллий фуқаролар ҳамда Саудия ҳудудида яшаётган саноқли хорижликларгагина Ҳаж амалини адо этишга рухсат берилди. 

Талабгорлардан коронавирусга тест олинди. Эҳтиёткорлик юзасидан зиёратчилар Маккага келганидан кейин карантин муддатини ўтади. 65 ёшдан ошган ҳамда сурункали хасталикларга чалинганларга Ҳажга ижозат берилмади.

Ҳаж арконлари санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда адо этилмоқда. Вазиятни назорат қилиш учун минглаб полициячи, муқаддас масканлар тозалигини сақлаш учун  минглаб фаррош сафарбар этилди.

Қуйида Ҳаж арконлари акс этган фотолавҳалар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг