Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

+117: яна аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар кўпчиликни ташкил этмоқда

+117: яна аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар кўпчиликни ташкил этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11564 (+117) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда, 2 нафари Фарғона вилоятида, Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 7287 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 4226 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг