Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Uzbekistan GTL» қурилишида карантин қоидаларига амал қилинмаяптими? Расмий жавоб берилди

«Uzbekistan GTL» қурилишида карантин қоидаларига амал қилинмаяптими? Расмий жавоб берилди

Охирги вақтда интернет ва турли ижтимоий тармоқларда эълон қилинган карантинга қарамай, 10 мингдан ортиқ киши Қашқадарё вилоятидаги синтетик суюқ ёқилғи (GTL) ишлаб чиқариш заводи қурилиш майдонида ишлашга мажбур бўлгани ҳақидаги хабарлар кўпайиб бормоқда. Шу муносабат билан лойиҳа оператори «Uzbekistan GTL» МЧЖ («Ўзбекнефтгаз» АКнинг таркибий корхонаси) қуйидагиларни расман маълум қилади.

Ҳозирги кунда республика иқтисодиёти учун ўзининг стратегик аҳамияти ва муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда минтақадаги энг йирик инвестицион лойиҳа — Uzbekistan GTL ва Oltin Yo’l GTL (савдо белгиси) номлари билан машҳур бўлган «Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жадал суръатлар билан давом этмоқда.

Заводнинг ишга туширилиши билан ҳар йили республика ички бозорига 1,5 миллион тоннагача бўлган ҳажмдаги юқори сифатли ва экологик тоза нефт маҳсулотлари етказиб берилади.

Бугунги кунда заводнинг қурилиш майдонига ҳақиқатдан ҳам 9 804 киши жалб этилган бўлиб, улардан 940 нафар мутахассис хорижий мамлакатлар фуқароларидир, ҳамда мингга яқин қурилиш ва махсус техника сафарбар этилган.

Қурилиш майдонига жами 95% дан ортиқ асосий технологик ускуналар ва бутловчи қисмлар етказиб берилди ва уларни заводнинг технологик ҳудудларига ўрнатиш ва монтаж ишлари давом этмоқда. Лойиҳани «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида (ЕРС шартномаси) амалга оширилганлик даражаси 86 фоизни ташкил этади.

Қурилиш – монтаж ишлари «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосидида (ЕРС шартномаси) бош пудратчи ташкилот — «Hyundai Engineering Co. Ltd.», «Hyundai Engineering and Construction Co. Ltd.» (Корея Республикаси) ва «Enter Engineering Pte. Ltd.» (Сингапур) компанияларнинг консорциуми томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш майдонида қурилиш-монтаж ишларини бажарувчи асосий ишчи ходимлар бош пудратчининг ходимларидир.

Дунёда ва мамлакатимизда янги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ бўлган нохуш вазият муносабати билан лойиҳа оператори «Uzbekistan GTL» МЧЖ лойиҳанинг бош пудратчиси билан биргаликда жорий йилнинг март ойи бошида бошланган эпидемияга қарши ва профилактик чора-тадбирлар мажмуини амалга оширмоқда.

Лойиҳага жалб этилган ҳар бир ходимнинг ҳаёти ва саломатлигини, шунингдек, оила вакиллари ва яқинларининг саломатлигини асраш мақсадида қуйидаги профилактик чора-тадбирлар амалга оширилди:

— Хорижлик мутахассисларнинг қурилиш майдонига сафарбар қилиш ишлари тўхтатилди;
— Ҳар бир ходимга тиббий ниқоблар, антисептиклар ва дезинфекция воситалари берилди ва доимий равишда берилиб бормоқда;
— Лойиҳа ҳудудига киришда, шунингдек ходимларнинг турар-жой ҳудудига киришда, ходимларнинг тана ҳарорати кунлик мониторингини амалга ошириш мақсадида тепловизорлар ўрнатилди;


— Иш жойлари, офис бинолари, яшаш жойлари, озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш ва тайёрлаш жойлари, шунингдек истисносиз равишда барча транспорт воситалари доимий равишда дезинфекция қилинмоқда;
— Қашқадарё вилояти СЭС ва соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул мутахассислари иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда;
— Лойиҳанинг 24 соат иш фаолиятини олиб борайдиган тезкор штаби ташкил этилиб, унинг таркибига СЭС нинг вилоят ва туман бўлинмаларининг малакали мутахассислари ва лойиҳада иштирок этувчи компанияларнинг масъул ходимлари киритилди;
— Лойиҳа тиббиёт маркази қўшимча равишда тез ёрдам, дори-дармон ва шахсий ҳимоя воситалари билан жиҳозланди, қўшимча тиббий ходимлар сафарбар этилиб 24 соатлик иш режимига ўтказилди;
— Хавфсизлик ва эҳтиёт чоралари ҳақидаги ахборот материаллари жойлаштирилди ва ўрнатилди.

Лойиҳа ишчилари орасида коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш мақсадида ишчилар шаҳарчаси ва қурилиш майдонида Қарши шахри, яқин атрофдаги қишлоқ ва бошқа туман марказларидан лойиҳа худудига кириш имконияти чекланган холда тўлиқ карантин ўрнатилган.

Шу билан биргаликда, карантин эълон қилинишидан аввал, лойиҳада иштирок этувчи Hyundai Engineering Co. Ltd, Enter Engineering Pte. Ltd. ва бошқа субпудартчи корхоналар томонидан, ҳамда «Uzbekistan GTL» МЧЖ қурилиш майдонида ишловчи ходимларига хеч қандай шарт ва истисносиз уларнинг ўз хоҳишига кўра меҳнат таътили, шунингдек офисда ишловчи қурилиш ишларида тўғридан-тўғри қатнашмайдиган ходимларнинг асосий қисмига уларнинг хоҳишига кўра Ўзбекистон Республикаси мехнат қонунчилигига қатъий мувофиқ тарзда ишни масофадан юритиш режимига ўтказилди.

Юқорилардан келиб чиққан холда, «Uzbekistan GTL» МЧЖ ҳамда Hyundai Engineering Co. Ltd ва Enter Engineering Pte. Ltd расмий равишда лойиҳа ҳудудининг эпидемик ҳолатини яхшилаш мақсадида бир қатор қўшимча чоралар кўриниши ва шунингдек, ижтимоий масофа принципи қатъий равишда бажарилишини таъкидлайди.

Лойиҳа оператори — «Uzbekistan GTL» МЧЖ — лойиҳанинг амалга оширилишида қатнашувчи пудратчи ва субпудратчи корхоналарнинг барча ходимларидан ҳар қандай савол, шикоят ва таклиф билан мурожаат қилмоқчи бўлса, ўзини ёмон ҳис қилса, шунингдек иш берувчи томонидан ноқонуний ҳатти-харакатлар содир бўлганда, «Uzbekistan GTL» МЧЖ (Oltin Yo’l GTL) масъул ходимларига ёки лойиҳа куну-тун ишловчи Оператив штабига +998 90 969 69 49 ва +998 90 932 93 00 телефон рақамлари орқали мурожаат этишни сўрайди.

«Uzbekistan GTL» МЧЖ, Hyundai Engineering Co. Ltd ва Enter Engineering Pte. Ltd ва барча субпудратчи корхоналар хар бир ходимининг соғлиғи ва фаровонлиги ҳақида қайғуради, барчамиз учун қийин бўлган даврда коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва ходимлар соғлиғини сақлаш учун максимал даражада шароитлар яратилиб келинмоқда, шунингдек, корхоналар хар бир ходимга иш ҳақи сақланиши ва ўз вақтида тўланишини кафолатлайди ва ўз навбатида ходимлардан ўзи ва яқинлари ҳамда ҳамкасбларининг соғлиғини сақлаш учун эхтиёт чораларига, бирламчи ҳимоя воситалари қоидаларига риоя қилиб, ижтимоий масофани сақлашини сўрайди.

Uzbekistan GTL компанияси матбуот маркази

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг