Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Устюртдаги конлардан кунлик 300 минг куб метр табиий газ олина бошланди

Устюртдаги конлардан кунлик 300 минг куб метр табиий газ олина бошланди

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли «Шарқий Бердақ» кони бир қанча қудуқларда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, 46-сонли қудуқда ҳам капитал таьмирлаш ишлари олиб борилди. «Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш» АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Қатлам сувлари йўли цемент кўприги билан тўсилиб, 1955-1959м, 1982-1986м, 2004-2006м, 2009-2012м интерваллар оралиғида перфорация ишлари қилинди. Натижада эса, қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими аввалгига нисбатан ошди. Ҳозирда, қудуқдан кунлик 100 минг куб метргача бўлган табиий газ ва 6 тонна газ конденсати қазиб олина бошланди.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан капитал таъмир ташқари бурғилаш ишларига ҳам катта эътибор берилмоқда.

Бошқармага қарашли «Арслон» конидаги 23-сонли қудуқдан олиб борилган бурғилаш ишлари ўз самарасини бера бошлади. Ушбу қудуқнинг 2210-2220м, 2229-2234м, 2259-2263м, 2274-2277м, 2355-2358м, 2498-2501м интерваллар оралиғида перфорация ишлари бажарилди.

Ҳозирда бу қудуқдан саноат миқёсида кунлик 150-200 минг куб метр табиий газ оқими ва 1 тонна газ конденсати олина бошланди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг