Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича синов тажриба ишлари ўтказилмоқда

Табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича синов тажриба ишлари ўтказилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ тассаруфидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи 1973 йилда ишга туширилган бўлиб, шу вақтга қадар табиий газ таркибидан меркаптан бирикмаларни ажратиб олиш лойиҳалаштирилмаган.

Ҳозирги кунга келиб эса газ сифат кўрсатгичларини таъминлаш мақсадида газ таркибини меркаптан бирикмалардан тозалаш талаб этилмоқда.

Бугунги кунгача Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ходимлари томонидан қайта ишланаётган газ сифатини O’zDst 948: 2016 талаб даражасида бўлишини таъминлаш мақсадида DOW Chemical, BASF Honeyweel UOP, Стат Катализатор каби чет эл компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Шу ўринда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети ҳузуридаги «Стат-катализатор» МЧЖ билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларни алоҳида таъкидлаш лозим.

Йўлга қўйилган ҳамкорлик натижасида, Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари ва «Стат-катализатор» МЧЖ илмий ходими Тюрена Людмила Александрова иштирокида, заводдаги марказий кимёвий лабараториясида табиий газни меркаптан бирикмалардан тозалаш бўйича саноат синов тажриба ишлари ўтказилди.

Лаборатория шароитида ўтказилган синов тажриба жараёнида, «Стат-катализатор» МЧЖ томонидан таклиф этилган кимёвий реагент қўлланилиб, ижобий натижа олишга эришилди.

Ҳозирги кунда эришилган ютуқлар ва камчиликлар бўйича берилган хулосалар атрофлича ўрганиб чиқилмоқда ва таклиф этилаётган кимёвий реагентни ишлаб чиқариш жараёнида синаб кўриш ва кейинчалик амалдиётда тадбиқ этиш борасида ишлар бажарилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг