Си Цзиньпин ва Эммануэль Макрон Ўзбекистон стенди олдида. Хитойдан махсус репортаж (фото+видео)
Дунё бозорини бирлаштиришга уринаётган Хитой бу йил иккинчи маротаба йирик — «China International Import Expo» кўргазмасига мезбонлик қилмоқда.
«China International Import Expo»да 130 дан ортиқ давлатдан 2,5 мингдан зиёд компаниялар иштирок этмоқда. Хориждан ҳамкорлар топиш, маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш учун бундан ортиқ имконият бўлмайди. Ярмарка замонавий Хитойнинг юзи бўлган Шанхайда, халқаро кўргазмалар марказида ўтмоқда.
Кўргазма павильонини 256 квадрат метрлик жойни эгаллаган Ўзбекистон стенди безаб турибди. Стендда мамлакатимиз етакчи тармоқларининг илмий ва ишлаб чиқариш салоҳияти намойиш этилмоқда. Улар орасида «O'zbekneftgaz», «O'zkimyosanoat», «O'zcharmsanoat» ва бошқа ташкилот ҳаммда компанияларнинг стендлари ўрин олган. Ўзига хос миллий майдончамизга ташриф буюрувчилар Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси, туризм салоҳияти, инвестицион имкониятлари ҳақида ҳам батафсил маълумотга эга бўлмоқда.
Ушбу халқаро кўргазма доирасида Ўзбекистон – Хитой бизнес форуми ўтказилмоқда. Унда икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларининг бугунги ҳолати, ишга солинмаган имкониятлар таҳлил этилиб, алоқаларнинг янги қирраларини очувчи лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
Кўргазма якунида Хитой ва бошқа қатор мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан катта миқдорда инвестицион ва экспорт шартномалари имзоланиши кутилмоқда. «China International Import Expo» халқаро кўргазмаси давом этяпти.
Нафосатхон Тожибоева,
«Xabar.uz» учун Шанхайдан махсус
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter