Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сертификат талаб қилинадиган қурилиш материаллари рўйхати қисқартирилади

Сертификат талаб қилинадиган қурилиш материаллари рўйхати қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселектор давомида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича кўриладиган чора тадбирлар ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, давлат раҳбари Навоий шаҳрида ўтказилган саноат ярмаркасини мисол қилиб келтирди.

— Ўтган ҳафтада Навоий шаҳрида йирик корхоналар иштирокида саноат ярмаркаси ўтказилиб, 376  миллиард сўмлик 990  та шартнома тузилди.Бундан буён, ҳар ойда 2  тадан ҳудудда саноат ярмаркалари ўтказилади.Вилоят ҳокимлари ушбу ярмаркаларни қандай ташкил этилиши ва тайёргарлик ишлари бўйича ҳисобот беради, — деди давлат раҳбари.

Ушбу видеоселектор йиғилиши давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга бир қатор имтиёзлар берилиши маълум қилинган эди. Давлат раҳбари тадбиркорлар ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар нафақат ички бозор, балки ташқи бозор талабларига жавоб бериши шартлигини таъкидлаб ўтди.

— Маҳаллий саноат маҳсулотларининг сифати ички ва ташқи бозор талабларига мос келиши шарт. “Ўзстандарт” агентлиги (Саттаров) биринчи навбатда, 24  та ихтисослашган туманда замонавий лабораториялар ташкил этиб, халқаро сифат талаблари ва стандартларга ўргатиш тизимини яратади. Жорий йил 1  июлдан бошлаб, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш билан боғлиқ харажатларнинг 50  фоизи қоплаб берилади. Сертификат талаб қилинадиган қурилиш материаллари рўйхати 3  бараварга қисқартирилади (ҳозирги 49  тадан 16  тагача), — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг