Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзмиллийбанк ва «ВЭБ.РФ» ўртасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди

Ўзмиллийбанк ва «ВЭБ.РФ»  ўртасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ лойиҳасини молиялаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди

2021 йил 2-5 июнь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган XXIV Петербург халқаро иқтисодий форумидаги (ПХИФ-2021) Ўзмиллийбанк делегациясининг иштироки доирасида 4 июнь куни «ВЭБ.РФ» Давлат ривожланиш корпорацияси раҳбарияти - раис ўринбосари, бошқарув аъзоси Д.В.Алгульян билан учрашувлар ўтказилди.

Кун тартибида жорий ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, янги ўсиш нуқталари ва 2021 йилга биргаликда молиялаштириш учун истиқболли лойиҳалар белгиланди. Натижада, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг «Демихов машинасозлик заводи" ОАЖ ва «Метровагонмаш» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган 7та электропоезд ва 2та рельсли автобусларни харид қилиш бўйича янги лойиҳани биргаликда молиялаштириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Лойиҳанинг қиймати 4,8 млрд. рублга баҳоланди, молиялаштириш Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлигининг амалдаги Россия экспортини субсидиялаш дастури доирасида амалга оширилади.

Рублда молиялаштиришни жалб қилиш ШҲТ ҳудудида миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш масаласига биргаликда ёндашиш тўғрисидаги «ВЭБ.РФ» ташаббусини амалга оширишнинг мантиқий давоми ҳисобланади.

Мазкур лойиҳани молиялаштиришга «Россия экспорт маркази» АЖнинг («Росэксимбанк» АЖ ва «ЭКСАР» АЖ) тузилмавий бўлинмаларини жалб қилиш режалаштирилмоқда, бу эса экспорт шартномаларининг 100% қийматини молиялаштириш имконини беради.

Поездларни етказиб бериш аҳолига қўшимча қулайликларни яратади, мамлакат транспорт инфратузилмасини ривожланишига хизмат қилади, республиканинг яқин минтақалари, жумладан, Тошкент, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси ўртасида узлуксиз ва доимий темир йўл қатновларини таъминлайди, шунингдек, янги ишчи ўринларини яратади.

Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги дастури бўйича «ВЭБ.РФ» Ўзмиллийбанкнинг молиялаштиришни имтиёзли субсидиялаш доирасидаги асосий ҳамкори ҳисобланади. Учрашув пайтида ўтган йил юқори натижалар берганлигига алоҳида урғу берилди, унда Россияда ишлаб чиқарилган бешта замонавий магистрал электровоз ва йўл-коммунал техникасини етказиб беришни назарда тутадиган лойиҳалар доирасида тегишли равишда 14,2 млн.евро ва 5.65 млрд. Россия рубли суммасига бир қатор қарз шартномалари тузилди. Алоҳида эътибор «Росэксимбанк» АЖ иштирокида Россия рублида биринчи имтиёзли кредит линиясини очишга қаратилган. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик доирасида ўтган йилларда гидроэнергетика, иссиқлик энергетикаси, транспорт ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш соҳасида умумий қиймати 206 млн. евро бўлган 5тадан лойиҳа молиялаштирилган.

Маълумот учун: ВЭБ.РФ - ривожлантириш бўйича миллий банк. У давлат ижтимоий-иқтисодий сиёсатини амалга оширади. Тижорат банклари билан ҳамкорликда инфратузилма, саноат, ижтимоий соҳани ривожлантиришга, технологик салоҳиятни мустаҳкамлашга қаратилган улкан лойиҳаларни молиялаштириш билан шуғулланади.

Росэксимбанк - ихтисослаштирилган давлат банки, унинг асосий мақсади бўлиб Россия экспортчи-компаниялари учун молиявий ресурсларнинг эришимлилигини таъминлаш ва Россия нохом-ашё экспортини ўсишига кўмаклашиш ҳисобланади. РФ Ҳукуматининг агенти сифатида банк Россия экспортини кафолатли қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, экспортчиларга уларнинг саноат маҳсулотларини илгари суришда кўмаклашиш, уларга узоқ муддатли кредитлар ва бошқалардан фойдаланиш имкониятини бериш учун жавоб беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг