Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ банк филиали ва кўргазмага пресс-тур ташкил этди

«Ўзмиллийбанк» АЖ банк филиали ва кўргазмага пресс-тур ташкил этди

Дастлабки манзил,  «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Олмазор филиали бўлди. 

Таъкидлаш керакки, филиалда жисмоний шаҳсларга онлайн ва мобил алоқа орқали хизмат кўрсатиш, «скоринг» ва автоматлаштирилган модулли кредит ажратиш тизимини жорий этилиши ўз навбатида филиалнинг хар бир мижозга индивидуал ёндашишувини таъминлабгина қолмай, юзага келган муаммоларни оператив тарзда ҳал этилишига кўмаклашмоқда.

Бугунги кунда филиалда жами 27200 та мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 25000 та жисмоний шахслар бўлса 2200 та юридик шахслардир.

Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида умумий ҳисобда 9 та банкомат, 5 та инфокиоска, 949 та савдо терминаллари дислокация қилинган.

Банк филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор берилади.

Жумладан, Банк мижозларининг 75 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланмоқдалар. Бунда ҳисобрақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда хар қандай банк амалиётлари ҳамда тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверцион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин. 

Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши тадбиркорлар қўллаб-қувватлаш даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Улар учун шароит яратилиши янги иш ўринлари очилишига олиб келади ва аҳолининг турмуш даражаси яшиланишига сабаб бўлади. Мамлакат корхоналарига молиявий ёрдам кўрсатиб келаётган «Ўзмиллийбанк» АЖ бу борада ўз ҳиссини қўшмоқда. Жумладан, «FINLAND BUTTER» Х/К ҳам «Ўзмиллийбанк» АЖ молиявий кўмаги асосида ўз фаолиятини ривожлантирди.

Компания бозорда 10 йиллик тажрибага эга «FINLAND», «ШВЕДСКОЕ», «DONNA», «КИЕВСКОЕ», «SANTO», «СЛИВОЧНОЕ УДОВОЛЬСТВИЕ», печеньелари ва «PANKIE»  сингари маҳсулотларни ишлаб чиқаради. «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан ажратилган 1 млн АҚШ доллари эвазига корхона маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё ҳарид қилиниб, натижада 76 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Корхона йилига 900 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, экспорт географияси МДҲ давлатлари, АҚШ, БАА, Қатар қироллиги, Монголия каби давлатларни қамраб олган.

Шундан сўнг Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги ва «Ўзмиллийбанк» АЖ га асос солинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган кўргазма фаолияти билан танишдик. Кўргазма замонавий ўзбек рассомлари ва ҳайкалтарош ижодкорлари томонидан яратилган сара асарлардан ташкил топган бўлиб, шу каби байрамона кўргазмаларни  ташкил этиш анъанага айланган.

Галереянинг 2-қавати марказий тантана залида шакл ва ранглар уйғунлигидаги замонавий тасвирий санъат асарлари тақдим этилган бўлса, ҳудди шу қаватнинг ўнг томон залларида Ўзбекистон замонавий тасвирий санъати йўналишларидан бири бўлган ва тарихий илдизлари анъанавий миниатура санъати билан боғлиқ декоратив услуб устувордир.

Айниқса Б. Муҳаммедов қаламига мансуб «Сайр», «Ёмғир рангидаги осмон», «Баҳор», М. Сафининг «Қирғовул хайқириғи», Ғ.Иброҳимовнинг «Анорлий ноз», «Гуллар водийси», Б.Обидовнинг «Каштадўзлар қўшиғи», Акмал Нурнинг «Кушон келини» каби асарлари ҳар бир томошабинни ўзига тортади ва хаёлот оламига етаклайди. Нумизматика залида қадимги эрамиздан аввалги IV ва эрамизнинг  III асрларида қадимий давлат ва сулолаларнинг Ўзбекистон худудида муомалада бўлган тангалари ўрин олган.

Ва ниҳоят биз жажжи рассомлар учун мўлжалланган залга ҳам етиб келдик. Бу ерда болажонларга асосан рассом Болат Илясов устозлик қилиб келади. Болаларнинг айтишича 7 ёшдан 15 ёшгача бўлган санъатсевар болажонлар ҳафтасига 3 маротаба келиб, сурат чизиш сирларини ўрганиб кетишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг