Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»да яна раҳбар ўзгарди. Бу сўнгги 15 ой ичидаги тўртинчи ўзгариш

«Ўзбекнефтгаз»да яна раҳбар ўзгарди. Бу сўнгги 15 ой ичидаги тўртинчи ўзгариш

Баҳодир Баҳромович Сиддиқовнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқарув раиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтгаз»нинг кейинги 15 ойдаги тўртинчи раҳбари. Бунга қадар  компанияга 2018 йил сентябргача Алишер Султонов, 2018 йил сентябрдан 2019 йил февралгача Баҳром Ашрафхонов, 2019 йил февралдан 2020 йил январгача Баҳодиржон Сидиқов раҳбарлик қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг