Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда бензин нархи ошмайди ва тақчиллик бўлмайди

Ўзбекистонда бензин нархи ошмайди ва тақчиллик бўлмайди

«Ўзбекнефтегаз» Акциядорлик жамиятига қарашли «UNG Petro» корхонаси юртимизда бензин савдосида тақчиллик ва нарх ошиши кузатилмаслиги ҳақида баёнот берди.

«Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини бирлаштирувчи бошқарув компанияси ва «UNG» миллий бренди асосида аҳолига хизмат кўрсатувчи «UNG Petro» корхонаси қуйидагиларни билдиради.

Бугунги кунда мазкур ташкилот аҳолига туну-кун хизмат қилишни давом эттиради. Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари фаолияти тўхтатилмайди.

Нефт маҳсулотларининг нархи оширилмайди. Автобензин ва дизель ёқилғисининг миқдори аҳолига етарли даражада.

Ваҳимага ҳеч ҳам ўрин йўқ. Хизматингизга доимо тайёрмиз», — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга корхонанинг ишонч телефони ҳам эълон қилинган: 71-200-01- 24.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг