Ўзбекистонда 390 898 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда — статистика
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йил 1 июл ҳолатига 390 898 та тадбиркорлик субъекти (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият кўрсатмоқда.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- савдо соҳасида — 148 714 та
- саноат соҳасида — 62 153 та
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 32 547 та
- қурилиш соҳасида — 29 770 та
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 27 673 та
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 16 387 та
- ахборот ва алоқа соҳасида — 9 716 та
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 9 445 та
- бошқа соҳаларда — 54 493 та
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter