Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Микрокредитбанк» АТБ «ТрансКапиталБанк» билан йирик келишувга эришди

«Микрокредитбанк» АТБ «ТрансКапиталБанк» билан йирик келишувга эришди

25-26 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида МДҲ иштирокчи давлатларининг II Халқаро банк-молия форуми бўлиб ўтди.

Мазкур форумда ўзаро манфаатли ишбилармонлик учрашувлари ташкил етилиб, банк соҳаси ҳамда молия бозорининг турли тармоқ вакиллари билан долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу форум доирасида  «Микрокредитбанк» АТБ бир қатор халқаро анжуманлар, муҳокамалар, тақдимотларда иштирок этди. Жумладан, «Микрокредитбанк» ҳамда Россия Федерациясининг «ТрансКапиталБанк» ОАЖ ўртасида 30 млн. евролик келишув имзоланди.

Мазкур келишувда маблағлар агросаноат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга оширишга йўналтириши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг