Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мамлакатимиз аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади

Мамлакатимиз аҳолиси арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминланади

Фото: «Dom.by»

Республикамиз цемент ишлаб чиқарувчи корхоналари, хусусан, «Қизилқумцемент» АЖ ва «Бекободцемент» АЖ цементнинг 1 тоннасини  500 минг сўмгача бўлган нархларда (430-490 сўм/т сотилиш жойидан келиб чиққан ҳолда) аҳоли учун сотишни ташкиллаштирмоқдалар.

Ҳозирги кунда республиканинг барча йирик шаҳар ва туманларида аҳолига цемент маҳсулотини сотиш савдо жойлари ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Ўзқурилишматериаллари» АЖ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу чора-тадбирлар республика бозорларида спекулятив тарзда нархларга аралашувга чек қўйиш мақсадида ҳамда мамлакатимиз аҳолисини арзон нархларда сифатли цемент маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг