Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади
Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши таъкидланди.
1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади. Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.
Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.
Мутасаддиларга «Тахтақорача» довонидан ўтиш талабларини енгиллаштириш топширилди.
Келгуси йилда «Тахтақорача» довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади. Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.
Шунингдек, «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.
Умуман, келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter