Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилгани айтилмоқда

Фарғонада қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қува туманида 38 ёшли қассоб ўз уйидаги кушхонада сўйиб кетилгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Xabar.uz сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов жорий йилнинг 5 июнь куни қувалик қассобнинг мурдаси хонадонига туташ кушхонадан топилганини тасдиқлади.

Билдирилишича, суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, қассобнинг ўлимига бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан қон кетиши натижасида вафот этган. Шунингдек, мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўттиздан ортиқ шахслар сўроқ қилинган. Уларнинг аксарияти марҳумдан ҳақдорлиги, қассобнинг қарзлари турли қора мол ва қўйларни насияга олгани натижасида ҳосил бўлганини билдиришган.

Айни пайтда Қува тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади, деди Бош прокуратура расмийси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонанинг бошқа туманида ота ўз қизини ўлдириб қўйган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг