Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 25 март (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 25 март (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 25 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони олтитага кўпайиб, жами 59 нафарга етди.

Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 80, Қирғизистонда 44, Афғонистонда 79 нафар инсонда (бир кунда коронавирусни юқтириш бўйича 37 та ҳолат аниқланди).

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: Хитой (81 611), Италия (69 176), АҚШ (55 243), Испания (47 610) ва Германия (35 353).

Юқоридаги инфографикага эътиборни қаратсангиз айни пайтда Хитой «коронавирус етакчиси» мақомида эмас: кўплар тузалиб кетиб, ҳозир мамлакатда 4 603 нафар коронавирус бемори қолди. Бугун, 25 март санасига келиб айни пайтда коронавирус касаллигидан тузалиб кетмаганларни назарда тутадиган бўлсак, АҚШ етакчига айланди — 54 087 нафар бемор. Италияда — 54 030, Испанияда — 38 809, Германияда — 31 632 нафар бемор даволанмоқда. 

Коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича Италия (6 820) Хитойдан (3 285) икки карра илдамлаб кетди, қолаверса, бугун Испания (3 434) Хитойни ортда қолдирди. Эронда — 2 077, Францияда — 1 100 та ўлим қайд этилди.

25 март кунига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар сони 438 749 нафарга етди, шундан 19 675 нафари вафот этган, 111 895 нафар бемор тузалган. Бугун 42 500 нафар инсонда коронавирус аниқланди, 2 423 нафар бемор вафот этган, 8 561 нафар бемор соғайиб кетгани қайд этилган.

Айни пайтда дунёнинг 172 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг