Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 24 март (инфографика)

Коронавирус: Ўзбекистон, қўшнилар ва жаҳондаги вазият, 24 март (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Бугун, 24 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони тўрттага кўпайиб, жами 50 нафарга етди.

Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 68, Қирғизистонда 42 (бир кунда коронавирусни юқтириш бўйича 26 та ҳолат аниқланди), Афғонистонда 42 нафар инсонда коронавирус аниқланган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида шу пайтгача коронавирус энг кўп аниқланган мамлакатлар: Хитой (81 588), Италия (63 927), АҚШ (46 485), Испания (39 673) ва Германия (31 260). Қўшма Штатларда вазият анча жиддийлашди: бир кунда коронавирусга чалинган 11 140 нафар бемор аниқланди.

Коронавирусдан энг кўп ўлим ҳолатлари Италия (6 077), Хитой (3 281), Испания (2 696), Эрон (1 964) ва Францияда (860) қайд этилган.

24 март кунига келиб, дунё бўйича коронавирус аниқланган инсонлар сони 396 249 нафарга етди, шундан 17 252 нафари вафот этган, 103 334 нафар бемор тузалган. Бугун 41 572 нафар инсонда коронавирус аниқланди, 1 816 нафар бемор вафот этган, 2 872 нафар бемор соғайиб кетгани қайд этилган.    

Айни пайтда дунёнинг 169 мамлакати ва ҳудудида коронавирус мавжуд.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг