Ипотека кредити бўйича акция эълон қилинди
![Ипотека кредити бўйича акция эълон қилинди](https://static.xabaruz.com/crop/2/4/920__95_2411980340.jpg)
Микрокредитбанк Наврўз – янгиланиш ва ёшариш байрами арафасида аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида, ипотека кредити бўйича ўзининг байрамолди акциясини эълон қилади.
Акция Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига асосан бирламчи бозордан аҳолига уй-жой сотиб олиши учун банк томонидан жорий этилган янги «Қулай ипотека» кредити тадбиқ этилади.
Эндиликда, акция доирасида Тошкент шаҳрида қурилган бирламчи бозордаги турар-жой биноларидан хонадонлар сотиб олиш учун йиллик 20 фоиз ставкасида;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят шаҳар жойларида қурилган бирламчи бозордаги турар-жой биноларидан хонадонлар сотиб олиш учун йиллик 19 фоиз ставкасида ипотека кредитларини таклиф этади.
Эслатиб ўтамиз: мазкур акция жорий йилнинг 30 апрелига қадар амал қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter