Ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзувда қайд этилиши шарт (инфографика)
«Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» Қонун (ЎРҚ-617-сон, 14.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Киритилган ўзгартишларга кўра, эндиликда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шарт.
Шунингдек, шахсни ушлаш, шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш процессуал ҳаракатлари ҳам эндиликда видеоёзув орқали қайд этилиши шарт бўлади.
Бундан ташқари, шахсга нисбатан қўлланиладиган процессуал мажбурлов чораси ва шахс ушлаб турилган жойи тўғрисида унинг яқинларига дарҳол хабар берилиши шартлиги белгиланди.
(илгари 24 соатдан кечиктирмасдан хабар берилиши шарт бўлган)
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter