Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида таниш аёлнинг шахсий фотоларини тарқатган 22 ёшли йигит ушланди

Тошкент вилоятида таниш аёлнинг шахсий фотоларини тарқатган 22 ёшли йигит ушланди

Ангрен шаҳар ИИБга 25 ёшли Т. Феруза ариза билан мурожаат қилиб, таниши унинг шахсий фотоларини тарқатиб юборганини маълум қилади.

Тергов департаменти хабарига кўра, 22 ёшли Т. Сардорбек Ферузанинг ножўя кўринишдаги фотоларини собиқ эрига юбормаслик учун $300 талаб қилади.

Феруза талаб қилинган пулларни бера олмагач, Сардорбек фотоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Терговга қадар текширувда, Т. Сардорбек Т. Ферузадан товламачилик йўли билан пул талаб қилган ёзишмалар борлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Т. Сардорбекка нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг