Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида «Император» лақаби шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида «Император» лақаби шахс қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ва ДХХ ходимлари томонидан қарз эвазига берилган пуллардан фоиз сифатида 1000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди. 

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи фуқаро 2022 йил март ойида олдиндан таниш бўлган «Император» лақаби билан танилган шахсдан 2023 йил апрел ойида қайтариш шарти 3800 АҚШ доллари миқдорида қарз олган. 

Ушбу пулларни 3600 АҚШ доллари қайтариб, қолган 200 АҚШ долларини қайтариш вақтида унга муддатини ўтказиб юборилганлигини сабаб қилиб кўрсатиб, «кўча ечими билан ҳал этиш» билан қўрқитиб, ушбу пулларга яна 1000 АҚШ доллари қўшиб беришини талаб қилган. 

Чорасиз қолган қарздор Ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Жорий йилнинг 17 апрел куни, Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида муқаддам 6 маротаба судланган жиноий гуруҳ етакчиси ва унинг 6 нафар аъзолари қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ ариза муаллифидан юқоридаги пулларни олаётган вақтда далилий ашёлар билан ушланиб 7 нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг