Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига жиноят иши очилди

Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахсларига жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 2017-2019 йилларда манзилли Дастур ижроси юзасидан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга «Ўзэлектроаппарат-Электрошит» АЖ ва «Тошэлектроаппарат» МЧЖдан электротехник жиҳозларни тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали мақбул (оптимал) нархларда сотиб олишга рухсат берилганлиги кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, жамият мансабдор шахслари электротехник жиҳозларни сотиб олиш ҳақида бошқа МЧЖлар билан шартномалар тузишиб, 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан «Ўзэлектроаппарат-Электрошит» АЖ ва «Тошэлектроаппарат» МЧЖлардан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинган трансформатор подстанцияларининг нархларига нисбатан трансформатор подстанцияларини 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олиниб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Самарқанд ҲЭТК» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг