Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент қарори қабул қилинди

Президент қарори қабул қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5132-сон, 31.05.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

  • биринчи босқич – Президенти Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни «Ijro.gov.uz»га киритиш учун Адлия вазирлигига юборади;
  • иккинчи босқич – Адлия вазирлиги назоратга олинадиган топшириқларни электрон тизимга киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва бажариш муддатларини белгилайди;
  • учинчи босқич – давлат органлари ва ташкилотлари, ҳокимликлар, хўжалик бирлашмалари қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди ва электрон тизимгага маълумотларни киритади;
  • тўртинчи босқич – Адлия вазирлиги маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;
  • бешинчи босқич – Вазирлар Маҳкамаси маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни тасдиқлайди ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади, ҳар ойда Раёсат мажлисларида ижро натижадорлигини танқидий кўриб чиқади ва Президент Администрациясига маълумот киритади;
  • олтинчи босқич – Ҳисоб палатаси ижрочилар томонидан киритилиб, Адлия вазирлиги ва Ҳукумат томонидан текширилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, уларни назоратдан ечади ёки масъул ижрочига қайта ишлашга жўнатади;
  • еттинчи босқич – Президент Администрацияси қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини назорат қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Қарор билан ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича ягона ва узлуксиз «технологик занжир»ни ташкил қилиш борасидаги устувор йўналишлар белгиланди.

«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Ижро муддати белгиланмаган ёки бир йил ва ундан ортиқ этиб белгиланган топшириқларнинг бажарилиши бўйича маълумот ҳар олти ойда «Ijro.gov.uz»га киритиб борилади.

Топшириқлар ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва зарур ҳолларда, Ҳукумат томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида ҳамда Президент рухсати билан узайтирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг