Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ниҳоят! Спорт майдони мактабга қайтарилди

Ниҳоят! Спорт майдони мактабга қайтарилди

Андижон вилояти, Пахтаобод туманидаги 13-мактабнинг спорт майдони ноқонуний сотиб юборилгани, шунингдек, ноқонуний қурилма қуриб олингани ва бузилмаётгани ортидан мактабда жисмоний тарбия ва спорт тўгараклари фаолияти тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар берилган эди.

МИБнинг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси Жавоҳир Мўйдиновнинг Xabar.uz’га маълум қилишича, куни кеча бюронинг Пахтаобод туман бўлими ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари айнан ўша мактаб ҳудудида ўтазилган.

Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 15.04.2023 йилдаги ижро варақасига асосан Андижон вилояти, Пахтаобод тумани, Дўнгқишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган Пахтаобод туман халқ таълими бўлимига қарашли 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида 0,46 гектар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилмалар жавобгар Т.Мирзаев ҳисобидан мажбурий тартибда буздирилиши белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 03.05.2023 йил ҳамда 03.07.2023 йилдаги ажримлари билан ижро ҳаракатлари икки маротаба вақтинча тўхтатилган.

Шу йилнинг 2 августдаги суднинг ажрими билан ижро ҳаркатлари давом эттирилиши белгиланиб, 15.08.2023 йил санасига мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган ва бу ҳақда тарафлар огоҳлантирилган.

Жавобгар Т.Мирзаев ўз ихтиёри билан ноқонуний қурилманинг ғишт билан ўралган девор қисмларини буздирган. Бироқ, пойдевор қисмлари бузилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Бюронинг Пахтаобод туман бўлими ходимлари масъул идора вакиллари билан биргаликда пойдеворларни тўлиқ буздирилишини таъминлашди.

Энди 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби учун бу жойдан спорт майдони сифатида фойдаланиш имконияти яратилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг