Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Навоийда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора бераётганда қўлга олинди

Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 3-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори О. Сафаров хизмат тақсимотига кўра 2020 йилнинг 24 январь куни соат 11:30 ларда, Қизилтепа тумани ҳудудида ўтказилаётган авторейд тадбирида хизмат олиб бораётган вақтда унга пора беришга уриниш бўлган.

«Оқ олтин» маҳалласи ҳудудида жойлашган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган «Дамас» русумли автомобил ҳайдовчисини ҳужжат текшириш мақсадида ўрнатилган тартибда тўхтатилганда, ҳайдовчи И.Ж.нинг ёнида автомашинани бошқаришга оид ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирган.

Мулоқот жараёнида ҳайдовчи И.Ж. жавобгарликдан қочиш мақсадида ЙПХ катта инспектори О. Сафаровга 500 минг сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Ходимнинг билдиргисига кўра, ўтказилган тезкор тадбир давомида шу куни соат 19:15 ларда фуқаро И.Ж., ЙПХ катта инспектори О.Сафаровга 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг