Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактаб ўқувчиси сурхондарёлик ногиронларни чув туширди

Мактаб ўқувчиси сурхондарёлик ногиронларни чув туширди

Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги Юртим жамоли маҳалласида яшовчи, 23 ёшдаги иккинчи гуруҳ ногирони Сурайё Нозимова (исм-шариф ўзгартирилди) Telegram орқали эҳсон ваъда қилган шахснинг гапига ишониб, пластик картасидаги бор пулидан ҳам ажралди.

С.Нозимова жорий йил 3 май куни соат 14.30 да уяли телефонидаги Telegram ижтимоий тармоғидан фойдаланиб ўтирганида «Азизчик» номли Telegram фойдаланувчиси унинг ҳисоб рақамига эҳсон тариқасида пул ўтказиб беришини айтиб, тегишли банк пластик карта кодларини юборишини сўрайди. Шундан сўнг у «Халқ банки» АТБ томонидан ўзининг номига расмийлаштирилган банк пластик карта рақами ва пластик карта учун келган СМС кодларини «Азизчик» номли Telegram фойдаланувчисига юборади. Бир зумдан сўнг эса банк пластик картасидан 4 миллион 40 минг сўм миқдоридаги пули яширин ечиб олинганини илғаб қолади.

Бу ҳақда туман ички ишлар бўлимига мурожаат этгач, олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида «Азизчик»нинг шахси аниқланиб, жиноятчи фош этилди. У Наманган вилояти, Чуст туманидаги Гузар маҳалласида яшайдиган 51-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси Эрали Абдураҳмонов экани маълум бўлди.

Суриштирув чоғида 17 ёшдаги ўспириннинг шу куни Термиз шаҳридаги Нилуфар маҳалласида яшайдиган биринчи гуруҳ ногирони Муҳайё Соҳибованинг ҳам «Алоқабанк» АТБ томонидан очилган банк пластик картасидаги 46 минг 854 сўмини худди шундай йўл билан компьютер тизими орқали яширин талон-тарож қилгани аниқланди.

Синовли шу кунларда ногиронлиги бор шахсларга «эҳсон» ваъда қилиб, уларни чув туширган ўспиринга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а,б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.ф

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг