Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Lexus»ни хатлаш жараёнида қарздорлик тўланди

«Lexus»ни хатлаш жараёнида қарздорлик тўланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Э.К.дан Қува туман давлат солиқ инспекцияси давлат муассасаси фойдасига қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай ижро ҳужжати талабларини бажармаган.

Бюронинг Қува туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли автотранспорт воситаси хатланиш жараёнида қарздорлик, ижро йиғими ва давлат божи тўлиқ ундирилган.

Ижро ҳужжати «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг тегишли моддаларига асосан амалда тамомланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг