Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Келиб чиқиши номаълум бўлган гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Фото: ИИВ

2021 йил 4 апрель куни Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ва Давлат ветеринария хизмати ходимлари ҳамкорлигида «Қашқадарё-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, юкхонаси ҳамда салон қисмида ветеринария-санитария талабларига зид равишда келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 240 кг оғирликдаги гўшт маҳсулоти тўхтатиб қолинди.

Ушбу гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли эканлигини текшириш мақсадида ундан намуналар олиниб, ветеринария-санитария экспертизаси лабораториясига юборилди, деб ёзади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг