Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳонгир Отажонов судга берилди

Жаҳонгир Отажонов судга берилди

Интернет ижтимоий тармоғида Жаҳонгир Отажонов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, Ж.Отажоновнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

«Ж.Отажоновнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси («Ҳақорат қилиш»)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23.07.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди», дейилади ИИББ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли эстрада хонандаси Жаҳонгир Отажонов сиёсатдан кетишини эълон қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг