Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чинозда бир пакет гиёҳвандлик моддасини кўчада олиб юрган шахс ушланди (фото)

Чинозда бир пакет гиёҳвандлик моддасини кўчада олиб юрган шахс ушланди (фото)

2020 йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти, Чиноз тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 52 ёшли З.А. Чиноз тумани А.Темур кўчаси бўйлаб пиёда ҳаракатланиб кетаётган вақтида шубҳа остига олиниб, тўхтатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.

Холислар иштирокида унинг қўлида бўлган полиэтилен пакет кўздан кечирилганда, пакет ичида хўл ҳолдаги вазни 1055,94 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётганлиги аниқланиб, тегишлича расмийлаштирилиб олинган.


Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган, З.А. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг