Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир йилдан ортиқ қидирувда бўлган қизча ота тарбиясига олиб берилди

Бир йилдан ортиқ қидирувда бўлган қизча ота тарбиясига олиб берилди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар давомида 8 ёшли қизча суд ҳужжати бўйича ота тарбиясига олиб берилди.  

Аниқланишича, Бюронинг Давлатобод туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 20.05.2022 йилдаги ижро варақасига асосан вояга етмаган Н. Раҳматуллаевани ундирувчи Б. Ҳалилов тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган. Суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бир неча бор мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Жавобгарнинг кўрсатилган яшаш манзилига бориб ўрганилганда вояга етмаган Н.Раҳматуллаева йўқлиги аниқланиб, холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган. Шу сабабли давлат ижрочиси томонидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Н.Раҳматуллаевани топиш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан 05.09.2022 йилда қидирув эълон қилинган.

Қизча бир йилдан ошиқ вақт ўтиб топилди ва суд қарорида кўрсатилганидек Б.Ҳалилов тарбиясига олиб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг