Беморнинг қандай ҳуқуқлари бор?
«Ҳуқуқий ахборот» канали тиббий ёрдам оладиган бемор ҳуқуқларини эслатди.
Бемор тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва тиббий ёрдам олаётган пайтда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- шифокорни ва шифохонани танлаш;
- санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш;
- ўз илтимосига кўра бошқа мутахассислардан маслаҳатлар олиш;
- тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уни текшириш ва даволаш чоғида олинган бошқа маълумотлар сир сақланиши;
- тиббий аралашувга ўз ихтиёри билан розилик бериш ёки уни рад этиш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter