Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда туман ДСИ бўлим бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Андижонда туман ДСИ бўлим бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Андижон туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Ж.Қ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, туман ДСИ бўлим бошлиғи жисмоний шахслардан олинган даромад солиғининг ортиқчасини қайтариш юзасидан ўзича сохта хулосаларни тузиб, ушбу пул маблағларини қариндоши У.Қ. ва туман ДСИ ходими Р.О. номларига очилган пластик карталар ўтказиб, талон-тарож қилган. Шундай «ўйин» орқали у 106,7 млн. сўм пулни ўзлаштиргани айтилади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг