Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда мудҳиш қотиллик бир кунда фош этилди

Андижонда мудҳиш қотиллик бир кунда фош этилди

Фото: «Xabar.uz»

Aндижонда содир этилган қотиллик жиноятини фош этиш борасида тезкор-қидирув тадбирлари ва тергов ҳаракатлари олиб борилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, 25 январь куни соат 18.30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.

Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисини қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн. сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг