Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда каптар ўғриси ушланди

Андижонда каптар ўғриси ушланди

Андижон вилояти, Бўстон тумани ИИБга (собиқ Бўз тумани) Дўстлик МФЙда яшовчи фуқаро Ж.И ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 5 январга ўтар кечаси каптарлари ўғирлаб кетилгани ҳақида маълум қилди.

Мурожаатда номаълум шахс томонидан ҳовлида бўлган умумий нархи 1.800.000 сўмлик 12 дона каптар ўғирлаб кетганлигини билдирилган. Олиб борилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс аниқланиб ушланди. У Наманган вилоятида яшовчи фуқаро У.И бўлиб чиқди. У.И.дан ашёвий далил сифатида 12 дона кабутарлар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширувни Бўстон тумани ИИБ олиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг