Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

84 ёшли Мингбоев лавозимига қайта сайланди

84 ёшли Мингбоев лавозимига қайта сайланди

Убайдулла Қурбонович Мингбоевни алоҳида таништиришга ҳожат йўқ. Наинки суд тизимида, балки кенг жамоатчилик ўртасида катта обрў-эътиборга эга. Меҳнат фаолиятини терговчиликдан бошлаган У. Мингбоев вилоят суди судьяси, вилоят ва Тошкент шаҳар суди раиси сифатида самарали меҳнати билан эътибор қозонган.

Мустақил Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи раиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.

Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг VI қурултойида Убайдулла Мингбоев ушбу тузилма раислигига қайта сайланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг