Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зангиотада «Дамас» салонига шлагбаум кириб кетди

Зангиотада «Дамас» салонига шлагбаум кириб кетди

Зангиота туманида жойлашган темир йўл кесишмасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан расмий маълумот берилди.

Қайд этилишича, Зангиота тумани ҳудудида 1994 йилда туғилган Қ.А ўз бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётганида темир йўл кесишмасига ўрнатилган шлагбаум носозлиги туфайли автомобилга урилган.

Натижада «Дамас» русумли транспорт воситасининг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи 1960 йилда туғилган А.А тан жарохати олиб касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙХХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг