Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда жойлашган дўкон ёниб кетди

Юнусободда жойлашган дўкон ёниб кетди

Видеодан лавҳа

Бугун, 20 октябрь куни Юнусобод тумани, А.Темур шох кўчасида жойлашган дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди.

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса ҳақида соат 09:42да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:45да етиб бориб, ёнғин соат 09:50да қуршаб олиниб, 09:52да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг