Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош прокуратура Яшнободдаги фирибгарлик тафсилотларини эълон қилди

Бош прокуратура Яшнободдаги фирибгарлик тафсилотларини эълон қилди

Дарё нашрида эълон қилинган мақолада 9 хонадон 39 кишига сотилгани ҳақида маълумот берилганди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, Яшнобод туманидаги уй-жой билан боғлиқ фирибгарлик содир қилинганлиги ҳақидаги мақолада кўрсатилган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилди.

Аниқланишича, «Z.G.» МЧЖ раҳбари А.А. хонадон сотиб олиш истагини билдирган 23 нафар фуқаролар билан сохта олди-сотди шартномалари тузиб, фуқароларнинг жами 4 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қурилишни тугатмасдан, хонадонларни фуқароларга расмийлаштириб бермасдан, ўзганинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун ички ишлар органига юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг