Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги-Ангрен ИЭСда портлаш содир бўлди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Янги-Ангрен ИЭСда портлаш содир бўлди: қурбонлар ва жароҳатланганлар бор

Архив фото.

Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика чораларини кўриш учун тўхтатилган 5-энергия блокида чанг-кўмирли ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.

Режали хизмат кўрсатиш пайтида содир бўлган ҳодиса натижасида уч киши олинган жароҳат сабабли вафот этган, яна уч киши турли даражада куйиш тан жароҳатини олган. Вафот этган ва жароҳат олганлар 5-энергия блокида профилактика ишларини олиб бораётган хизмат кўрсатиш ходимлари бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг куч ва воситалари воқеа жойида вазият оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича суриштирув ишлари бошланган.

Ҳодиса натижасида Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг инфратузилмаси ва технологик ускуналарига шикаст етмаган.

Қўшимча маълумот келиб тушиши  билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-ресурслари орқали маълумотлар эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу иссиқлик электр станциясида ўтган йили январда ҳам ёнғин содир бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг