Хоразмда ҳам боғча боласи тўсатдан вафот этди
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги боғчада 5 ёшли бола вафот этгани маълум қилинди.
Вилоят Мактабгача таълим бошқармасига кўра, тумандаги Тома маҳалласида жойлашган 24-сон давлат Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси Ў.Ш.А (5 ёш)нинг тушликдан сўнг тоби қочган. Зудлик билан тез ёрдам чақирилган, аммо бола вафот этган.
«Бу бўйича суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қулувчи ташкилотлар томонидан якуний хулоса берилгач, Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати томонидан тўлиқ баёнот берилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Намангандаги боғчада бола тилини чайнаб вафот этгани, шунингдек, Шаҳрисабзда бола нохуш ҳолат қурбонига айлангани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter