Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқ банки» филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди

«Халқ банки» филиали бошқарувчиси ўз ходимини отиб қўйди

Ижтимоий тармоқларида Жиззах вилояти Зомин туманидаги банклардан бирининг бошқарувчиси ўз ходимини отганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 16 сентябрь куни соат 22:30 ларда Зомин тумани «Тараққиёт» МФЙда яшовчи АТ «Халқ банки» Зомин филиали бошқарувчиси Н.М. яшаш хонадони олдида ушбу филиалда бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Н.Ж. билан ўзаро тортишиб жанжаллашган.

Оқибатда банк бошқарувчиси Н.М. тан жароҳати етказиш мақсадида спорт (тир) қуролидан бир маротаба отиб Н.Жга тан жароҳати етказган.

Н.Ж. кўкрак қафасининг чап ён қисми юза жароҳати ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг