Тошкентда тунда бир қатор ЙТҲлар содир бўлди
Бугун, 27 декабр куни тунда Тошкент шаҳрининг учта туманида йўл-транспорт ҳодисалари юз берди.
Соат 00:40 ларда Учтепа тумани ТХАЙ кўчасида, 1999 йилда туғилган ҳайдовчи Н.К. Tracker русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа ва бетон сим ёғочга тўқнашиши оқибатида авария содир этган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Соат 00:45 ларда Олмазор тумани, Беруний кўчасида тўртта машина — Malibu-2, Cobalt, BMW ва Matiz русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ натижасида BMW русумли автомашина йўловчиси, 1992 йилда туғилган Ф.А га тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Соат 01:10 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа кўчасида, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. бошқарувидаги Nexia-3 ҳамда 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Captiva русумли автомашиналари тўқнашуви натижасида ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
Ҳодисалар юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter