Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «TOYOTA PRADO»ни олиб қочган шахс ушланди

Тошкентда «TOYOTA PRADO»ни олиб қочган шахс ушланди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 декабри куни тахминан соат 13.15 ларда Тошкент вилояти Тошкент туманидан 19 ёшли Ш.Т. очиқ ҳолда калити ўзида қолдириб кетилган «TOYOTA PRADO» автомашинани олиб қочган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирувлар натижасида, автомашина Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Дўрмон» чорраҳасида ушланган.

Ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган Ш.Т. ҳимоячи иштирокида сўроқ қилинган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг