Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «LABO» юкхонасида чўмилган шахс 10 суткага қамалди

Тошкентда «LABO» юкхонасида чўмилган шахс 10 суткага қамалди

Ижтимоий тармоқларда «LABO» русумли транспорт воситасининг юкхонасида бир фуқаро чўмилгани акс этган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилиб, ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган.

Қайд этилишича, 1990 йилда туғилган Ю.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 10 F 167 ZA бўлган «LABO» русумли транспорт воситаси юкхонасида 1996 йилда туғилган Ю.Ш. жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан устига сув қуйиб, бақир-чақир қилиб жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат бўйича ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судига тақдим этилган.

Суд томонидан ушбу шахсларга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг